#Соҳа_ислоҳотлари Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сонли қарори билан Жиззах шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филиали ташкил этилди.

Филиалда қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланади:

? психология;
? педагогика;
? математика ва табиий фанлар;
? механика.

Филиал хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан, жумладан, психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари ЎзР таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw

Foydali havolalar