#Қабул_2019 Олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган мактаблар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди

ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги 4359-сонли қарори асосида 2019/2020 ўқув йилида республика ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

Бунда республикамизнинг 9 та ҳудудидаги 48 та туман (шаҳар)нинг олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган мактабларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш юзасидан мақсадли қабул учун жами 815 та ўрин ажратилади.

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 61 та
(https://t.me/eduuz/955)Тўрткўл, Тахтакўпир, Мўйноқ, Элликқалъа

2. Бухоро вилояти – 53 та
(https://t.me/eduuz/956)Ромитон, Пешку, Ғиждувон, Шофиркон

3. Жиззах вилояти – 94 та
(https://t.me/eduuz/957)Фориш, Бахмал, Зомин, Янгиобод, Ғаллаорол

4. Қашқадарё вилояти – 140 та
(https://t.me/eduuz/958)Китоб, Деҳқонобод, Чироқчи, Муборак, Миришкор, Яккабоғ, Қамаши, Шаҳрисабз

5. Навоий вилояти – 9 та
(https://t.me/eduuz/959)Нурота тумани, Зарафшон шаҳри

6. Самарқанд вилояти – 182 та
(https://t.me/eduuz/960)Нуробод, Каттақўрғон, Қўшработ, Ургут, Иштихон, Пастдарғом, Пайариқ, Пахтачи, Нарпай

7. Сурхондарё вилояти – 155 та
(https://t.me/eduuz/961)Шўрчи, Қумқўрғон, Бойсун, Шеробод, Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой

8. Тошкент вилояти – 86 та
(https://t.me/eduuz/962)Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Чиноз

9. Фарғона вилояти – 35 та
(https://t.me/eduuz/963)Риштон, Фарғона, Сўх

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g

Foydali havolalar