Ўзбекистонда очилган АҚШнинг нуфузли университетига қабул давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилган эди.
Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги марказида 2019/2020 ўқув йили учун қуйидаги магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда:
? Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (MA TESL);
? Бизнес бошқаруви (MBA);
? Медиа коммуникация (MA Media Communication).
Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги марказига абитуриентларни қабул қилишда кириш имтиҳони кўзда тутилмаган.
Ҳужжатлар шу йилнинг 15 августига қадар онлайн қабул қилинади.
Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.
Мурожаат учун телефон: +998 99 834-09-90
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEfjm4-xSUHqJDxnEQ