ДТМ тест синовларининг ўн бешинчи куни ҳақида маълумот берди

Унда қайд этилишича, 2019 йил 13 август куни республика бўйича 8 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.

Тест синовларида биринчи сменада жами 13 867 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

– 13 495 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда;

– 371 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;

– 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовлари бўлиб ўтаётган ҳудудлар:

1. Қорақалпоғистон Республикаси;

2. Андижон вилояти;

3. Фарғона вилояти;

4. Бухоро вилояти;

5. Хоразм вилояти;

6. Жиззах вилояти;

7. Навоий вилояти;

8. Самарқанд вилояти.

Foydali havolalar