#OTV_hashar2019 ҚҚДУда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда (17 август соат 17:00 ҳолатига)

Энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллик байрами арафасида 17-18 август кунлари уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам 17 август куни эрта тонгдан университет ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Университетнинг 344 нафар профессор-ўқитувчилари, 79 техник ходимлар ҳамда 511 талаба-ёшлар университет атрофларидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Куннинг иккинчи ярмида эл-юрт юмушига бел боғлаган ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 4,2 гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, 0,9 километрдан зиёд ариқ-зовурлар тозаланди.

Бундан ташқари, қарийб 950 тупдан зиёд дарахт ва кўчатга шакл берилиб оқланди. Ҳашар ишларига 2 та техника воситалари жалб этилиши натижасида 5,2 тоннага яқин чиқинди белгиланган жойларга ташиб чиқарилди.

Ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar