«Китобхонлар» китоб тақдимотида

Ӯзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик байрами олдидан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида университетимизнинг «Китобхонлар» клуби Нукус шаҳридаги Шимолий-Ғарбий ҳарбий округида «Китоб – маънавиятга етакловчи куч!» номли адабий учрашув кечасини ташкиллаштиришди.

Учрашув кечасига округнинг ҳарбий қисм аскарлари ва «Китобхонлар» клуби раҳбари Р.Калмурзаева ва клубнинг фаол аъзолари қатнашди.

Кечада жаҳон, ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти сара асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Кеча охирида «Китобхонлар» клуби аъзолари ва аскарлар ўзлари ёзган шеърларини кеча қатнашчиларига ўқиб беришди. Кеча жуда қизиқарли ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Н.Наримбетова,

Ўзбек филологияси факультети талабаси,

«Китобхонлар» клуби аъзоси.

 

Foydali havolalar