2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари (https://t.me/eduuz/1197)белгиланган қуйидаги ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ўтказилади:
✅ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича:
– Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ);
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);
– Тошкент молия институти (ТМИ).
✅ Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича:
– Наманган давлат университети (НамДУ);
– Наманган муҳандислик технология институти (НамМТИ).
✅ Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўйича:
– Жиззах политехника институти (ЖизПИ).
✅ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
– Қорақалпоқ давлат университети (ҚҚДУ).
✅ Қашқадарё вилояти бўйича:
– Қарши давлат университети (ҚарДУ).
✅ Сурхондарё вилояти бўйича:
– Термиз давлат университети (ТерДУ).
✅ Бухоро, Навоий вилоятлари бўйича:
– Навоий давлат кончилик институти (НавДКИ).
✅ Хоразм вилояти бўйича:
– Урганч давлат университети (УрДУ).
⚠️ Диққат: Тест топширувчилардан тест синовларини ўтказиш графигига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган муддатда белгиланган жойга паспорт (асл нусхаси) билан келишлари талаб этилади.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw