Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоқ давлат университетининг юридика факультети талабалари билан «Адлия вазири ва ёшлар» мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари А.Атажанов ва вазирликнинг маъсул ходимлари иштирок этиб, талабаларга ёшларга оид давлат сиёсати, бу борада амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар ҳақида батафсил тўхталиб, талабаларга буклет, флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, Адлия вазирлигининг асосий вазифалари, амалга ошираётган ишлари ва адлия тизимидаги ислоҳатлар бўйича соҳа ходимлари тушунтиришлар берилди.
Жумладан, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги ишлар ўқитувчи ва талабаларда катта қизиқиш пайдо этти. Қабул қилинган қонун ҳужжатлари амалиётда қандай қўлланилиши ва ундаги муаммолар ҳақида ўз аро фикр алмашилди.
Шунингдек, нотариат соҳасидаги ислоҳатлар, яъни 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилиши, янгидан қўшилаётган нотариал ҳаракатлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқат шаклида ўтказилган учрашувда талабалар ўзларининг қизиқтирган савол ва таклифлари билан иштирок этти ва келгусида аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда талабалар ўртасида кўнгилли тарғибот гуруҳлари тузиш бўйича келишиб олинди.
Н.Қутлымуратова,
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг бўлим мутахассиси.
Ю.Абдреймов,
Юридика факультети ёшлар битлан ишлаш бўйича декан ўринбосари.
