Ёшлар иттифоқи етакчилигига номзодлар сайланмоқда

Барчамизга маълумки, 2017 йили 30 июнь санасида Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Комолот» ЁИҲнинг қурултойида иштирок этиб, бу қурултойда давлат томонидан қаратилаётган эьтибор ва ёшларнинг давлат келажагига маъсулият билан ёндашганлиги яна бир бора ўз аксини топди. Қурултойда «Комолот» ЁИҲни тубдан ислоҳ этиш, унинг фаолиятини янада кенгайтириш, ёшларни кенг миқёсда жалб етиш, ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шароит яратиб беришга кўмаклашиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар томонлама баркомол шахслар бўлиб етишишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан «Комолот» ЁИҲ «Ёшлар иттифоқи» таъсис етилди.
Президентимиз 30 июнь санасини – «Ёшлар куни» дея эълон қилди. Ҳозирда Ёшлар иттифоқига ёшлар ўз қобилятидан келиб чиққан ҳолда ва ўз ҳохишлари билан ёшлар ташкилотига илк қадамларини қўймоқда.

Шундай экан, бизнинг факультетимизда ҳам «Ёшлар иттифоқи» етакчилигига муносиб, факультет ёшларини бирлаштира оладиган, иқтидорли ва талабчан талабалар номзодлари қўйилди. Улар «Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари» 3-босқич талабаси Балтабаев Қуанышбай, «Кимё-технология» мутахассислиги 3-босқич талабаси Тўребаев Азамат ва «Кимё» йўналиши 2-босқич талабаси Утепбергенов Аманбайлардир.

Ҳозирда номзоди қойилган талабалар факультетнинг барча гуруҳ талабаларига шу вақтгача қилган ишлари ва келажакда факультетнинг равнақи йолида олиб бормоқчи бўлган ҳаракатлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтмоқдалар.

Факультетимизда «Ёшлар иттифоқи» етакчилигига сайлов октябрь ойининг 10-санасида бўлиши кутилмоқда.

Мунира Базарбаева,

Кимё-технология факультети талабаси.

Foydali havolalar