«Соғ танда-соғлом ақл» деганларидек, спорт билан ҳамнафас бўлган инсон маънан ва жисмонан етукликка эришади. Бугунги кун ёшлари учун эса бу энг долзарб масалалардан биридир.
Шундай экан, Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август санасидаги 701-сонли қарорига мувофиқ, ҳар ойнинг 3-жума куни – «Автомобилсиз кун» акциясини ўтказиш куни дея жорий қилинган эди.
Бу чора-тадбирни ўтказишдан мақсад – республикамизда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳар битта фуқарога йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ўргатиб бориш ва йўл ҳаракат белгилари билан таништиришдан иборат бўлиб ҳисобланади.
Жорий йилнинг 18 октябрь санасида «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтди. Акцияда асосан Нукус шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази» олдидан Қорақалпоғистон кўчаси бўйлаб «Турон» стадионигача бўлган масофани босиб ўтиш лозим эди.
«Автомобилсиз кун», яъни, «Юриш» марафонида университетимизнинг талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этишдилар.
Ҳозирда юртимизда содир бўлаётган бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган шундай чора-тадбирлар кўплаб ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
М.Базарбаева,
Химия-технология факультети 3-курс талабаси.
