Қиз бола тарбияси ўта нозик тарбиядир. Халқимизда «Онасини кўриб қизини ол» деган гап бор. Бу гапнинг замирида катта маъно мужассам. Ёшликдан қизларни озодаликка, ширинсуҳанликка, ўзидан катталарни доимо ҳурмат қилиб боришга ундаш ва ўргатиш лозим. Қиз бола номига бир бора доғ тушса, бу доғ ҳеч қачон кетмайди.
Кейинги пайтларда қизлар тарбиясида нуқсонлар учраб турибдики, буларни бартараф этиш ота-оналар зиммасига улкан маъсулият юкламоқда. Турмушга чиқаётган аксарият қизлар турмушнинг оғир-енгилига бардош бера олмай, гулдек оиласини ташлаб кетмоқда.
Шундай экан, бизнинг факультетимизда ҳам шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида университетимизнинг Хотин-қизлар бошланғиш ташкилоти бошлиғи И.Сейтназарова ва факультетимиз хотин-қизлар бошланғиш ташкилоти бошлиғи Р.Калымбетоваларнинг ташаббуси билан 1-курс талаба-қизлари билан биргаликда «1-мактаб суҳбати» дея номланган учрашув бўлиб ўтди.
И. Сейтназарова талаба-қизларга университетимизнинг барча тартиб-қоидаларини таништирди . Шунингдек, ёшлар учун ҳозирда барча имконият ешиклари очилган дея айтиб, қизларни бирдамликка чақириб қолди.
Учрашув талаба-қизларнинг бир қатор муаммолари тингланди.
Мунира Базарбаева,
Кимё-технология факультети 3-босқич талабаси.
