ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ – АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 9-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 октябрдаги 883-сонли тасдиқланди.
Мазкур буйруқ ижроси юзасидан “Маънавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш хавфсизликни таъминлаш омили сифатида” мавзусидаги илмий-амалий конференция жорий йилнинг 20 ноябрь куни вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази қошидаги Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш масканида ўтказилади.
Конференциянинг йўналишлари:
- Маънавий таҳдидларга қарши курашнинг замонавий механизмлари.
- Глобаллашув даврида миллий маънавиятимизга қарши қаратилган таҳдидлар.
- Талаба ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш механизмлари.
- Олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш маънавий таҳдидларга қарши курашиш омили
Конференцияда иштирок этиш учун мақолалар топшириш тартиб-қоидалари:
– тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларидан бирида 2019 йилнинг 1 ноябригача электрон шаклда karfagen_87@mail.ru ва wersachi07@gmail.com электрон почталарига юборилиши лозим;
– юборилган тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ҳамда фақатгина сараланган тезислар муаллифларига хабар қилинади, тезис муаллифлари 2 нафардан ошмаслиги лозим;
- саралаб олинган тезисларнинг ҳар бир бети учун 10 000 (ўн минг) сўмдан тўлов амалга оширилиши лозим. Тўлов нақд ва пластик карта орқали амалга оширилади;
- кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, конференция мавзуси ва йўналишларига мос келмайдиган тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди.
Тўпламга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи ва тарбиячилари ҳамда амалиётчи психологлар тезислар топширишлари мумкин.
Конференцияга тақдим этиладиган тезислар учун талаблар:
- тезислар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- тезис матни MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,5 интервалда бўлиши ва 3 бетдан кам бўлмаслиги лозим;
- тезис матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилиши керак;
- 1) муаллифнинг исми, фамилияси; 2) илмий даража ва унвони ҳамда иш жойи; 3) фаол электрон почтаси, телефон рақами – мос равишда 3 та қаторда (ўнг юқори бурчак, курсивда, 11 ёзув ўлчами катталигидаги шрифт, 1 интервал) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.
Конференция тўпламига топшириладиган тезислардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллиф жавобгар. Конференцияда фаол қатнашган иштирокчилар тадбир якунида турли номинациялар бўйича Вазирлик фахрий ёрлиқ билан тақдирланиши кўзда тутилган.
Манзил: Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий фанлар факультети, Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси. Масъул: Ж.Акрамов, Ж.Мирзахалилов (+99893-592-52-59) телеграм номер +99894-278-00-79
Ташкилий қўмита.