ҚҚДУда «Йил талабаси-2019» республика танловининг университет босқичи ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 28-29 октябрь  кунлари университетимиз талабалар ўртасида «Йил талабаси-2019» республика танловининг университет  босқичи ўтказилди.

Ушбу танловни ўтказишдан мақсад – жамиятга, давлатга етук ёш рақобатбардош кадрларни етиштириб бериш, ёшларни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, олий ўқув юртларидаги иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг ўз салоҳиятларини намоён  этишларига имкониятлар яратиш, жамоатчилик фидойилик фазилатларини шакллантириш, талабалик нуфузини ошириш  ҳамда рағбатлантиришдан иборат.

Танловнинг университет босқичига барча факулътетлардан 7 та номинация бўйича 54 нафар талабалар қатнашдилар.

Ҳакамлар хайъати аъзолари таркибига университет ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Дуйсенбаев, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Жуманиязов, университет Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти бошлиғи И.Сейтназарова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси С.Ғаниев ҳамда университет профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари ҳар бир номинациясига бўйича кузатиб боришди.

Ушбу танлов якунига кўра, “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабасиноминацияси бўйича 1-ўринни 91 балл билан физика факультети 4-босқич талабаси Сарсенбаев Даулетбай, “Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабасиноминацияси бўйича 1-ўринни  73 балл билан юридика факультети 3-босқич талабаси Ҳабибуллаева Дильфуза, “Йилнинг ихтирочи-инноватор талабаси” номинацияси бўйича 1-ўринни 86 балл билан архитектура факультети  4-босқич талабаси Қудайназаров Расул, “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси” номинацияси бўйича 1-ўринни 86 балл билан жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси Қайыпназарова Сапура, “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинацияси бўйича 1-ўринни 80,6 балл билан ўзбек филологияси факультети 4-босқич талабаси Юлдашев Дилмурод, “Йилнинг энг фаол блогер талабаси” номинацияси бўйича 1-ўринни      94 балл билан география ва табиий ресурслар факультети 3-босқич талабаси Рахимбаев Отабек, “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” (хотин-қизлар учун) номинацияси учун 1-ўринни        80 балл билан қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 3-босқич талабаси Адилчаева Дилназлар эгаллади ва республика босқичига йўлланма олди.

О.Рахимбаев ,

География ва табиий ресурслар факультетининг

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.

Foydali havolalar