ҚҚДУда Қорақалпоғистондаги ОТМлар учун семинар ташкил этилди

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, давлат ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомининг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистондаги барча ОТМлари учун иш юритиш, ижро назорати ва ўқув жараёнининг ташкил этилиши ҳолатини комплекс ва мақсадли ўрганиш бўйича семинар ташкиллаштирилди.

Семинарга Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларининг раҳбар-ходимлари, ижро интизомига масъул ходимлар, ўқув ишлари бўйича масъуллар ва бошқалар иштирок этди.

Бугун ҳудуддаги ОТМлар фаолиятида ўқув жараёнини ташкил этиш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнини амалга оширишда таълимга оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирлик томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли иш режалари тузулиб, ишлар амалга оширилмоқда.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи Б.Тўраев иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ва бошқа олий таълим тизимига оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижроси, ўқув ишларини сифат жиҳатдан яхшилаш, иш юритиш бўйича фаолият юритаётган ходимлар билимларини мустаҳкамлаш, иш юритиш ва ижро назорати бўйича қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бериш, иш юритиш ва ижро назоратининг илғор ва назарий билимлари ҳамда ижро назорати бўйича умум қабул қилинган тамойиллар ва методология асосида ишни ташкил этиш услублари, иш юритиш фаолиятида илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича тўлиқ маълумот билан таништириш, ташкилотларда иш юритиш ва ижро назоратини олиб боришни янада такомиллаштиришдаги зарур услубий кўрсатмаларни берди. 

 Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar