✅ Республика миқёсида талабалар ҳақида маълумотлар жамланган https://talaba.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди ва идоралараро маълумот алмашинуви тармоғи орқали ички ишлар вазирлиги ва давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига уланди;
✅ «Elsevier» (Нидерландия) компанияси билан Digital Commons (Bepress) платформаси негизида «Ўзбекистон илмий журналлари» (https://uzjournals.edu.uz/) биринчи рецензияланадиган портали яратилди. Унга ОТМларнинг 41 та илмий журнали жойлаштирилди;
✅ «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш доирасида олий таълим муассасаларида аноним-сўровнома ўтказиш мақсадида ахборот тизими ишлаб чиқилди;
✅ 78 та олий таълим муассасаси замонавий сервер қурулмалари, вазирлик ҳузуридаги электрон таълимни ривожлантириш маркази эса маълумотлар маркази (Дата-центр) билан жиҳозланди;
✅ Таълим жараёнига рақамли технологиларни жорий этиш мақсадида 9 та олий таълим муассасасида «E-MINBAR» қурилмалари ўрнатилди;
✅ Webometrics халқаро рейтинг тизими талабларига мувофиқ олий таълим муассасалари веб-сайтлари инвентаризациядан ўтказилди ва зарур маълумотлар билан қайта шакллантирилмоқда.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ