Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети хотин-қизлар қўмитаси ёнидаги «Кизларжон» клубида хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан семинар тренинглар бўлиб ўтди.
Бул йиғилишда Қорақалпоқ давлат университети хотин-қизлар қўмитаси бошланғиш ташкилот раиси И.Сейтназарова сўзга чиқиб республикамизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шу жумладан, бешта устувор йўналиш бўйича талаба-қизларга маълумотлар берилди.
Семинар-тренингда «Қизларжон» клубига аъзо бўлган қизлар маълум бир меҳнат тури билан банд бўлмаган, айниқса, ижтимоий фаоллигини намоён эта олмаётган хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига ўз қиссаларини қўчди.
Бунда «Тикувчилик» тугараги, «Чевар қўллар» тугараги, ҳунармандчилик йўналишида иштирок этган ҳунарманд қизлар ўз ишлари тақдимотини ўтказишди.
Клуб 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш хотин-қизларни ихтиёрий равишда бирлаштириб, уларнинг эзгу мақсадлар йўлида фаоллигини ошириш, касб-ҳунар эгаллаши учун шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдамлашади.
ҚДУ Матбуот хизмати.
