“УНИВЕРСИАДА-2020”: ГУЛИСТОНДА БАДМИНТОНДАН МУСОБАҚАЛАР БОШЛАНДИ

Жорий йил 28 январь куни “Алпомиш” спорт мажмуасида “Универсиада-2020” спорт мусобақалари доирасида спортнинг бадминтон тури бўйича финал босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Гулистон шаҳрида ўтказилаётган спортнинг бадминтон тури бўйича республика финал босқичида республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 154 нафар спортчилар уч кун давомида куч синашади.

Барча спорт мусобақаларида иштирок этаётган спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: http://edu.uz

Foydali havolalar