ҲОЗИРГИ ЗАМОН ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ,  ПСИХОЛОГИК КОНСУЛЬТАЦИЯ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ

Университетимиз психологи  Г.Реймбаева  ташаббуси билан, университетда жорий йилнинг 14-15 февраль кунлари ТДПУ  қошидаги  «Педагогика ва психология» қайта тайёрлаш курси раҳбари Феруза Алимовани таклиф этган  ҳолда, Қорақалпоғистон ОТМлари  педагогика-психология  фани профессор-ўқитувчилари ва  амалий психологлари билан ҳамкорликда «Ҳозирги замон психологиясининг йўналишлари,  психологик консультация назарияси ва амалиёти» мавзусида  илмий-консилиуми бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад – амалий тажриба алманишиниш ва кўникма – малакаларини шакллантириш бўлиб, учрашув қизғин таҳлилий муҳокамаларга бой тарзда ўтди.

Феруза Алимованинг оила психологияси бўйича «Суқротча диалог» ва нейролингвистик, когнитив психология техникалари, айниқса «енгил транс» ҳолатига тушириш техникаси йиғилганларга манзур бўлиб, амалий қўлланилиб, кўникмалар ҳосил қилинди.

Ўйлаймизки, психология илми-фанининг равнақи йўлидаги бундай амалий учрашувлар, албатта, ўз натижасини беради ва жамиятимиздаги учрашаётган салбий иллатларнинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшажак!    

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar