ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қўмитасининг 2020 йил 12 февральдаги 6-1/171-сонли хатига мувофиқ, Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан Россия худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва таълим йўналишидаги ёшларнинг муаллифлик лойиҳалари ХVII Бутунроссия танловининг саралаш босқичи ўтказилишини маълум қиламиз.

Танловнинг алоҳида номинациялари бўйича хорижий давлатлар фуқоралари, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидаги мамлакатлар фуқоралари, ёшлари иштирок этиши маълум қилинган.

Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш 2020 йил 24 февралга қадар давом этади.

Шу муносабат билан ушбу университет ректорати танловга рус тили ўқитувчиларини, рус гуруҳларида таҳсил олаётган талабаларни ихтиёрий равишда иштирок этишларини қўллаб-қувватлайди. 

Маълумот учун телефон: 61-223-60-62

Foydali havolalar