ЛИТВА ПАРЛАМЕНТИ АЪЗОЛАРИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари У.Бегимқулов Литва Республикаси Сейми раиси ўринбосари Ирена Шяулене ва Вильнюс ва Литва спорт университетлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Литва Республикалари ўртасида таълим соҳасида олиб борилаётган ҳамкорликни янада ривожлантириш ва олий таълим тизимида мамлакатлараро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

– Мамлакатимиздаги жамоавий спорт турлари билан шуғулланувчи жамоалар бошқа давлат вакиллари билан жисмоний ва техник жиҳатдан рақобатлаша олишига қарамасдан, бизда ҳалигача бу йўналишда улкан ютуқлар қўлга киритилмаган. Чунки, спорт психологияси бўйича олдимизда турган масалалар жуда кўп. Биз шу йўналишда Литва спорт университети билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди У.Бегимқулов.

Ўз ўрнида, Литва томони бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек, музокаралар давомида  ўзбекистонлик фан докторларининг Литвадаги олий таълим муассасаларида тадқиқотлар ўтказишлари учун грантлар ажратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида Вильнюс ва Литва спорт университетлари вакиллари томонидан Литва Республикаси олий таълим муассасалари бошқарувининг ўзига хос жиҳатлари бўйича тақдимот ўтказилди.

Манба: http://edu.uz

 

Foydali havolalar