Адлия вазирлиги томонидан “Маслаҳат курси” ўтказилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Маслаҳат курси” ўтказилди. Унда вазирлик ходими Н.Кутлымуратова иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Конституцияга киритилган оҳирги ўзартиришлар ҳақида айтиб ўтти. Жумладан, бугунги кунга қадар Конституцияга 14 марта ўзгариш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек суд-ҳуқуқ сохасидаги янгиликлар бўйича батафсил тушунтиришлар берди.

Шунингдек, мамлакатимизда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳатларга ҳам тўқталиб ўтти ҳамда фуқароларнинг мулк ҳуқуқи кафолатлари, таълим соҳасидаги ислоҳатларнинг мазмун ва аҳамияти, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳатлар ҳақида тушунтириб берди. 

Кун тартибидаги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда меҳнат қонунчилиги бўйича Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Е.Утепов маслаҳат курси иштирокчиларига тушунтириш берди.

Жумладан, мурожаатлар билан ишлашда Ўзбекисон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларига қаътий амал қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтти ҳамда Қонун бўйича батафсил тушунтириш берди.

Шунингдек, иштирокчиларга меҳнатга оид норматив-ҳужжатлар ҳақида, Адлия вазирлиги томонидан ойлик иш ҳақининг ўз вақтида берилиши бўйича ўтказилаётган онлайн-акция тўғрисида атаб ўтди.

Маслаҳат курси давомида иштирокчиларга янгидан қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар бўйича флаер, буклетлар тарқатилди.

Тадбир давомида ходимлар мурожаатлар билан ишлаш, коррупцияга қарши курашиш ва одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш  бўйича фикр-мулоҳазалари, саволлари билан иштирок этти.

С.Мираметов.

Foydali havolalar