Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар иттифоқи кенгаши ташаббуси билан университетимиз атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида «Юртимиз ободонлигига ўз хиссангни қўш!» шиори остида акция ташкиллаштирилмоқда.
Бу акцияга университетнинг фидоий талаба-ёшлари фаол қатнашиб, атрофни ободонлаштириш, ҳар хил дарахт навларини экиш, чиқиндиларни тозалаш ишларини олиб бормоқда.
Бугун ҚҚДУ ректори, профессор А.Реймов акция қатнашчиларига ҳормасинга келиб, фидойилик кўрсатаётган талаба-ёшларга ўзининг миннатдорчилигини билдириб, бундай яхши ниятдаги ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Юртимиз ободонлигига ўз ҳиссангни қўш!» шиори остида ташкиллаштирилган акция давом этмоқда…
ҚҚДУ Матбуот хизмати.

