ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
2020 йил 24-25 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Филология ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуманда герман, рус ва корейс тиллари, қиёсий тилшунослик, таржима назарияси ва амалиёти, адабиётшунослик ва хорижий тилларни ўқитишда қўлланилаётган янги инновацион технологиялар, ўқитиш усулларининг долзарб муаммолари таҳлил этилади ва улар юзасидан хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Мақолалар 2020 йилнинг 5 апрелигача қабул қилинади.
Анжуманда қуйидаги йўналишлардаги муаммолар
муҳокама этилади:
1-шўбъа. Замонавий тилшуносликнинг долзарб муаммолари;
2-шўбъа. Қиёсий тилшунослик ва таржимашунослик;
3-шўбъа. Хорижий тилларни ўқитишнинг инновацион усуллари;
4-шўбъа. Адабиётшунослик масалалари.
Мақолалар расмийлаштирилиши тартиблари:
- Конференцияга тақдим этиладиган мақолалар матни ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, немис ва корейс тилларида таҳририятга электрон ва қоғоз шаклларида топширилади. Мақолаларнинг тавсия этиладиган ҳажми 4 саҳифадан кам булмаган ҳажмда ёзилади. Мақолалар Microsoft Word матн муҳарририда фақат Times New Roman шрифтида терилади. Юқоридан 2,0 см, пастдан 2,0 см, чапдан 3,0 см, ўнгдан 1,5 см қолдирилади. Мақоланинг биринчи сатрига катта ҳарфлар билан унинг номи ўрта қисмига жойлаштирилади. Мақола номидан сўнгги сатрида муаллифларнинг лавозими, исми-шарифи, ишлаш жойи келтирилади.
- Асосий матн 14 кегл, 1,5 интервалда терилади.
- Мақола нашр этиш харажатлар: 1 бети учун 20000 (йигирма минг) сўм. Мақола эгасига юқоридаги тўлов доирасида битта тўплам берилади (почта харажатларисиз).
- Мақолалар матнига расм, график, харита, жадваллар киритилиши мумкин. Расм, график, хариталар рақамланиши ва номланиши шарт, номлари тагида алоҳида кўринадиган тарзда 12 кеглда ёзилиши лозим. График маълумотлар фақат *.jpg форматида бўлиши керак. Жадваллар рақамланиши ва номланиши шарт бўлиб, рақами (1-жадвал ва ҳ.к.) ҳамда номи жадвалларнинг устига 12 кеглда ёзилади. Жадвал рақами ўнг томонга, номи эса кейинги қатордан ўрта қисмига ёзилади. Расм ва жадваллар бошқа адабиётлардан олинган тақдирда, уларнинг манбаи пастида чап томонга ёзилиши шарт.
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақоланининг матнидан сўнг келтирилиб, 12 кеглда, автоматик рақамланмасдан терилади ва Фойдаланилган адабиётлар деб номланади. Манбалар алифбо тартибида, аввалига кирилл ёзувидагилар, кейин эса лотин ва бошқа ёзувлардаги адабиётлар жойлаштирилади. Адабиётларнинг библиографик маълумотлари белгиланган стандарт тартибда келтирилиши лозим. Рўйхатдаги ҳар бир манбага мақола матнида [1] кўринишида ҳавола қилиниши талаб этилади, ҳавола қилинмаган адабиётлар библиографик рўйхатга киритилмаслиги керак. Агар мақола матнига бирор манбадан олинган жумла тўлалигича ҳавола қилинган бўлса [3, б.65] кўринишида берилади.
Изоҳ: Таҳририй ўзгартиришлар киритилиши орқали тўғирлаш имконияти йўқ мақолалар “Антиплагиат” дастуридан ўтказилиб, салбий хулоса олинган, пухта таҳрир қилинмаган мақолалар нашрга тавсия этилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
Мақолалар электрон ва doc. варианти ёки қоғоз шаклида эксперт хулосаси билан қуйидаги манзилга ёки қуйидаги электрон почтага жўнатилади: Ўзбекистон Республикаси, 220100, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй.
Телефонлар: +99861 223-58-52,
+99899 954-40-24, (Абиш Мусаев – масъул).
E-mail: abishmusaev@gmail.com
Тўлов нақд тўлов ёки пул ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳисоб рақами: 23 402000300100001010, СТИР 202609182 РКЦ ГУ Центр банк г.Ташкент
ҚҚДУ Л/с 400110860 354 017950100079001
ЎзР Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармаси
МФО 00014 ОКОНХ 92110
Тўлов ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилганда квитанция abishmusaev@gmail.com электрон почтасига жўнатилади.