Мамлакатимизда карантин сабабли республика олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талаба ва ўқувчилари 2020 йил 16 мартдан таътилга чиққанлиги муносабати билан ўқув жараёни узлуксизлигини таъминлаш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 23 март санасидан бошлаб «Mening Yurtim 5» (MY5) телеканали орқали ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар соат 10:30 дан 12:00 гача олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талаба ва ўқувчилари учун Инглиз тили ва Психология фанларидан машғулотлар ўтказилиши белгиланган.
Ташкил этилган дастурнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
https://www.instagram.com/tvauditoriya
https://www.facebook.com/tvauditoriya
https://mover.uz/channel/tvauditoriya
https://www.youtube.com/channel/UCLb8EOztyKWSP2RoCTDq-sA
Барча талаба ва ўқувчиларни мазкур машғулотларда фаоллик кўрсатишга чақириб қоламиз.
ҚҚДУ Матбуот хизмати.