Диққат, эълон!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши билан белгиланган Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режасига асосан, жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Инновацион техника ва технологияларнинг қишлоқ-хўжалиги – озиқ-овқат тармоғидаги муаммо ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-техник анжуман ўтказилишини маълум қиламиз.

Анжуманга мақола ва тезислар жорий йилнинг 31 мартига қадар ўзбек, рус ва инглиз тилларида университет (Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 2-уй, Машинасозлик факультети, 4.1 ва 4.4-хоналар) томонидан қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: 98 303-52-54 Ш.Зулпонов, 97 709-40-16 Д.Самандаров, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.

Анжуманнинг ахборот хати илова қилинади.

[pdf-embedder url=»https://old.karsu.uz/wp-content/uploads/2020/03/77777-1.pdf» title=»77777″]

Foydali havolalar