Азиз дўстлар!
Хабарингиз бор, карантиндаги талабалар видеомарафонининг 1 босқичи ўз ниҳоясига етди.
☝️Унда республикамиздаги 82 та олий таълим муассасалари талабалари томонидан 9260 та (кўплаб видеолар бир неча маротаба юборилган) видеолавҳалар юборилди, шундан 2153 таси @Talaba_Vuz каналига жойланди.
??Танловда фаол иштирок этиб, бизга ўз видеолавҳаларини юборган барча талабалар юртимизнинг энг билимдон, энг шижоатли, энг ижодкор, энг яхши ёшларидирлар!
?Шу ўринда, ана шундай ёшлар билан ишлаётган, уларнинг ҳар томонлама етук ва билимдон бўлишида кўз нури ва қалб қўрини аямай меҳнат қилаётган масъул раҳбарлар ва устозларимизга чексиз миннатдорлик билдирамиз!
?Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, танловга тақдим этилган видеолавҳаларнинг ҳар бири ўзига хос ва таҳсинга сазовордир!
✨Биз она Ватанимизнинг умидли зиёлилари бўлган талабаларга ҳамиша муваффақият ва зафарлар тилаймиз!
? Карантиндаги талабалар республика видеомарафонининг 1-босқич якунлари бўйича натижалар билан танишинг:
? “Энг ибратли талаба” номинацияси бўйича ғолиб деб топилган талабалар:
? Қудайбергенова Баршинай – Қорақалпоқ давлат университети талабаси
? Акбаров Баҳромжон – Қўқон давлат педагогика институти талабаси
? Исматова Ситора- Бухоро давлат тиббиёт институти талабаси
? Назирхўжаева Моҳларойим – Андижон давлат университети талабаси
? Самандарова Парвина – Самарқанд давлат университети талабаси
? Абдуллаева Мукаррама – Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабаси
? Усмонова Рухсатой – Қарши давлат университети талабаси
? Олимов Омадбек – Наманган давлат университети талабаси
? Шерзод Шавкатов – Навоий давлат педагогика институти магистранти
? Жақсибаева Айнур – Нукус давлат педагогика институти талабаси
? Қаҳҳорова Малика – Андижон давлат университети талабаси
? Рамазонова Азиза – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси
? Абдурашид Тошмаматов – Тошкент давлат аграр иниверситети Термиз филиали талабаси
? “Энг яхши видеоролик” номинациясида ғолиб деб топилган видеолавҳалар:
? Рашидова Феруза – Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси
? Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факултети 1-курс Кадрлар Менежменти йўналиши талабалари
? Примқулова Гулбаҳор – Тошкент давлат педагогика университети
? Бекбергенова Айсара- Нукус давлат педагогика институти талабаси
? Хасанова Наима – Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси
? Рахматов Дилмурод – Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабаси
? Рағбатлантирувчи номинация ғолиблари:
? Кенжебаев Шерзод – Ўзбекистон давлат хореография академияси талабаси
? Шоҳбозбек Уринбоев – Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабаси
? Авазбекова Ўғилой – Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси
? Мадраҳимова Дилором – Ўзбекистон давлат хореография академияси талабаси
? Абдувалиева Муслима – Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси
? Воҳидов Орифжон – Ташкент педиатрия тиббиёт институти талабаси
? Қутлимуротова Муҳаббат – Урганч давлат университети талабаси
? Ҳусниддин Абдураҳимов – Навоий давлат кончилик институти талабаси
? Энг кўп овоз йиғган видеороликлар:
? Турдиева Фархундахон – Термиз давлат университети талабаси (2800 ovoz)
? Пак Ксения – Урганч давлат университети талабаси (2000 ovoz)
? Менлимуратова Сарбиназ – Бухоро давлат университети талабаси (2000 ovoz)
? Абдураҳманова Ойгул – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси (1800 ovoz)
? Фаррухбек Каримов – Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабаси (1700 ovoz)
? Музаффаров Мирзожамолбек – Тошкент давлат юридик университети талабаси (1400 ovoz)
? @Talaba_VUZ Talaba – Vatanning umidli ziyolisidir!