2020 йил 24 июнь куни соат 10 00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илимий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгашнинг мажлиси университетнинг мажлислар залидаги бош студия орқали онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Мажлисда Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ адабиёти кафедрасининг доценти Нуржанов Пердебай Ержановичнинг 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти ихтисослиги бўйича «Қорақалпоқ романи поэтикаси. Сюжет ва композиция (1970-2000 йй.)» мавзусида филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.