Карантин даврида ўз иқтидорларини оширишни мақсад қилган Ўзбекистон ёшлари учун 2020 йил 5-7 август кунлари »FUSIONE-2020» online конференцияси ZOOM платформаси орқали ташкил этилди. »FUSIONE-2020» online конференцияси «Халқаро таълим ва биз», «Бизнинг келажак», «Замонавий журналистика» йўналишлар бўйича ўз ишини оглиб бориш режалаштирилди.
Бу конференцияда Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети талабалари Мирзакаримов Шахзодбек ва Усманов Абдулаҳадлар иштирок этди.
Иштирокчилар конференциянинг 3 кун давомида етук мутахассислардан мастер-класс ва тренинг машғулотлари; online беллашувларда куч синашиш; ҳар бир иштирокчининг халқаро QR кодли сертификат ва тавсиянома билан тақдирланиши; ҳар бир иштирокчи ўзини ўз йўналишининг етук мутахассисии бўлиши учун улкан имкониятлар олиш имкониятига эга бўлишди.
«FUSIONE-2020» конференциясида қатнашишнинг топ 7 сабаби:
– Бутун дунё таниган спикерлар томонидан маърузаларнинг олиб борилиши;
– Халқаро QR-кодли pdf форматдаги сертификатлар берилади;
– Иштирокчиларнинг фаоллигига қараб халқаро тавсияномалар берилади!
– Республикамизнинг барча ҳудудудаги истеъдодли ёшлар билан фикр алмашиш;
– Ўз келажагимиз учун туб бурулиш ясаш имконияти;
– Конференция давомида ораторлик ва лидерлик қобилиятларни мустаҳкамлаш, шахсий ривожланишга эришиш;
– Жамоа билан мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш.
