2020 йил 12 август куни Самарқанд шаҳрида “Ёшлар 2020: Глобал бирдамлик, барқарорлик ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми бошланди. Форум 12-13 август кунлари бўлиб ўтади.
Форум Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистонда БМТнинг мамлакат жамоаси, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) ва Фридрих Эберт номидаги фонд томонидан ташкил этилди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси, парламент аъзолари, вазирликлар, БМШ раҳбарияти, ҳалқаро ташкилот раҳбарлари ва аъзолари, олий таълим муассасалари иштирок этмоқда.
Шунингдек, Форумда Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов, юридика факультети декани Е.Қутыбаева, ҳуқуқшунослик кафедраси мудири М.Нажимов, магистратура бўлими бошлиғи А.Гулимов, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисларида ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш; ёшлар ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари; ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълим; тинчлик ва хавфсизликни илгари суришда ёшларнинг роли; 2030 йилгача янада хавфсизроқ келажакка назар мавзулари бўйича олиб борилиши назарда тўтилган.
Шунинг билан бирга форум давомида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенциясининг лойҳаси кўриб чиқиш масаласи қўйилган.
