[pdf-embedder url=»https://old.karsu.uz/wp-content/uploads/2020/09/unnamed-file.pdf» title=»—————–«]Германия Таълим ва тадқиқотлар федерал вазирлиги (BMBF) икки давлат олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва олимлари ҳамкорлигидаги илмий лойиҳаларга грант ажратиш бўйича қарор қабул қилгани маълум қилинди.
Лойихаларни молиялаштириш танлов асосида бўлиб ўтади. Танловга қўйидаги йўналишлардаги лойиҳаларни тақдим этиш мумкин:
1.Шахарлар ва худудларнинг барқарор ривожланиши (ақлли шаҳарлар (Smart Cites) шаҳарлардаги транспортнинг интеграцияланған тизими, қишлоқ жойларда бозорларни ривожлантириш ва ҳ.);
2.Иқлим ва атроф-муҳит (ресурсларни асраш ва қайта тиклашда технологиялар, сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндилар менеджменти, ерни қайта ишлашда инновацион ечимлар);
3.Барқарор қишлоқ хўжалиги (иқтисодий, экологик ва ижтимоий мос агробизнес, логистика, қишлоқ ҳўжалигини бошқариш);
4.Янги материаллар ва замонавий қурилиш технологиялари, шу жумладан маданий меросни сақлаш учун инновацион технологиялар (янги қурилиш материаллари сифати ва хизмат муддатини ошириш, маданий меросни таҳлил этиш, ҳимоя қилиш ва сақлашда технологиялар, материаллар ва инновацион ечимлар);
5.Хавфсиз, тоза ва самарали энергия (энергия сарфини камайтириш, хавфсиз, барқарор ва рақобатбардош энерия тизимини таъминлаш технологиялари, қуёш энергияси, биоэнергетика ва б.);
Танловда иштирок этиш учун Германия Федерал Республикасидан “лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор” билан келишилади ҳамда лойиҳа эскизи ҳамкорлар томонидан алоҳида-алоҳида тайёрланиб топширилади (фақат бир томондан тақдим этилган лойиҳалар танловдан четлаштирилади).
Дастлабки босқичда ҳамкорлар инглиз тилидаги лойиҳа эскизини “easy-online” электрон тизими орқали юборишлари лозим: https://foerderportal.bund.de/easyonline/reflink.jsf?m=IB-GUS/RUS&b=WTZ_UZB&t=SKI
Муддат – 2020 йил 1 октябрь.
Танлов шартлари ва лойиҳани тақдим этиш бўйича батафсил маълумот илова қилинмоқда.
[pdf-embedder url=»https://old.karsu.uz/wp-content/uploads/2020/09/unnamed-file.pdf» title=»—————–«]