“Ислом энциклопедияси” китобининг биринчи жилдининг тақдимоти

5 ноябрь куни университет профессор-ўқитувчилари орасида “Ислом энциклопедияси” китобининг биринчи жилдининг тақдимоти  ZOOM платформаси орқали онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.

       Ёшлар билан  ишлашиш бўйича проректор С.Алаўатдинов кириш сўз билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. С.Алаўатдинов ўз сўзида мазкур нашр Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тайёрлангани ҳаққида айтиб ўтди.

  Кун тартибидаги масала юзасидан Мухаммад ибн Ахмад ал Беруний ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Ж.Ишаев  сўзга чиқиб, “Ислом энциклопедияси” илмий-академик нашр бўлиб, у республикамиз илмий жамоатчилиги, таниқли профессор-ўқитувчилар, исломшунос олимлар ҳамда AҚШ, Буюк Британия, Туркия, Жазоир, Россия, ва Қозоғистон давлатлари машҳур олимлари ҳамкорлигида тайёрлангани. Шу боис ҳам мазкур нашр жаҳон илм-фани тараққиётида ўзига хос аҳамиятга эга, шунингдек, энциклопедия ўзининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларидан келиб чиқиб, илгари чоп этилган араб, турк, урду, форс, инглиз, немис, француз тилларидаги Ислом энциклопедияларидан тубдан фарқ қилишади. Китобни тайёрлашда юртимиз ва минтақа мусулмонлари учун анъанавий бўлган ханафий-мотуридийлик тамойилларидан келиб чиқиб ёндашилган. Мақолалар ёзилишида илмийлик ва холислик мезонларига амал қилинган. Мақолаларнинг акcарият қисми бирламчи манбалар – Қуръон, тафсир, Ҳадис, илмий-маърифий тадқиқотларга асослангани ҳаққида туҳталиб ўтди.

Хулоса урнида айтиш керак, талаба-ёшлар орасида “Ислом энциклопедияси” китобининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган онлайн учрашувларин, давра суҳбатларин ташкил этиш;

 “Ислом энциклопедияси” китобининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган онлайн учрашувлар ҳар бир академик гуруҳларда гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда тушунтириш ишларини амалга ошириш назарда тутилади.

Foydali havolalar