Яқинда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети География ва табиий ресурслар факультети Геодезия картография ва табиий ресурслар кафедрасига География фанлари доктори профессор Нигматов Аскар Нигматуллаевич ташриф буюрди. Профессор А. Нигматов Атлас картографияси фанидан профессор ўқитувчилар, магистрантлар ва талабаларга маҳорат дарсларини ўтди. Унда ҳозирги кундаги атлас картографияси фанининг назарий масалалари ва муаммолари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.Йиғилганлар соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар .Картаграфия фани бўйича янада кўпроқ тажрибага эга бўлишди.
Маълумот ўрнида А.Нигматовнинг 500 тадан ортиқ, илмий –оммабоп ишлари нашрдан чиққан бўлиб, Ҳозирги кунда мактабгача таълим муассасаларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида профессори .
Я.Худайбергенов,
Геодезия картография ва табиий ресурслар кафедраси ўқитувчиси.


