ҚДУ талабаси «МДҲнинг энг ёш олими-2020» халқаро танловида ғалаба қозонди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 2-босқич талабаси Азизбек Дабылов Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг ёш олими-2020» халқаро танловида 14 мамлакат ичидан «Журналистика сохалари» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли I ўринни эгаллади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Танлов натижаларига кўра, Азизбек Дабылов илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди ва «МДҲнинг энг ёш олими-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.
Азизбекнинг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилаймиз!

 

 

 

 

 

Foydali havolalar