Сенат Раисининг Олий таълим муассасаларидаги Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ишлари  ҳақидаги  ижобий фикрлари бизга қаноат бағишлади

Жорий йилнинг 21-23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати  Раиси Т.Норбоева хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасига келиб,  21-январь куни  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси мажлислар залида хотин-қизлар масалалари бўйича фаоллар билан учрашди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасидаги фаол аёллар қаторида  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорининг  Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзаси  И. Сейтназарова ҳам иштирок этди.

 Учрашув давомида  И. Сейтназарова томонидан  хотин-қизларнинг давлат ва жамоат ишларидаги фаоллигини ошириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда,  Олий таълим муассасаларида Олий таълим вазирлиги буйруғига асосланиб, Хотин-қизлар масалалари бўйича Маслаҳат Кенгашлари тузилганлиги ва ушбу маслаҳат кенгашининг бугунги кундаги фаолияти  ҳақида кенг турда тўхталиб ўтди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раисларига ректорнинг, (директорнинг) Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси мақоми берилганлиги, янги тузилманинг обрў ва нуфузини  ошириш билан бирга, жуда катта масъулият ҳам юклатилганлигини таъкидлаб ўтди ва билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

 Бу борада амалга оширилиши керак бўлган вазифалар ижроси тизимли  йўлга қўйилаётганлиги, олий таълим муассасаларида  хотин-қизлар масалалари бўйича  Кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар ижобий натижа  бераётганлиги тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтди.

Сенат Раисининг олий таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлардан жуда манмун эканлигини билдирган ҳолда,   Президентимиз томанидан Олий таълимга ва ёш билимга чанқоқ қизларга  эътибор қаротилаётган айни дамда талаба қизларимизнинг ташаббускорлиги, билмга интулувчанлиги,  кўнгли ярим,  нагрон талаба қизлар билан ишлаш, Талабалар турар жойидаги ишлар, олима аёл-қизларимизнинг шижоаткорлиги, илмга чанқоқлиги билан ишлаши, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, шунингдек  таълим муассасаларидаги ишлаётган фаррош аёллар, уларнинг орасидан оғир ижтимоий  шароитдаги аёллар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш, уларнинг муоммаларни  ўрганиш ва ёрдам қилиш  – буларнинг ҳаммаси осон иш эмас, албатта, мана шундай масъулиятли ишга сидқидилдан ёндашган ҳолда ишласангиз марра доим сизларники!, – деган фикрлари  келгуси фаолиятимиз учун катта туртки бўлди.

  

И.Сейтназарова.

Бердақ номидаги  Қорақалпоқ давлат университети ректорининг 

Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

 

Foydali havolalar