Олий таълим ва умумий ўрта таълим тизимидаги профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти

 Қорақалпоқ давлат университети Биология факультети Умумий биология кафедраси профессор-ўқитувчилари «Умумий ўрта таълим мактабларида билим сифатини ва ўқитувчиларнинг касбий махоратини ошириш ва методик қўллаб қувватлаш учун бириктирилган олий ўқув ўринлари ҳақидаги қарорида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб факультетимизда бириктирилган устозлар томонидан олис туманлардаги четки мактаблардан хабар олинди. Кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ва илм фан самарадорлигини ошириш мақсадида 8-февраль куни Умумий биология ва физиология кафедрасининг  профессор-ўқитувчилари  С.О.Хайтбоева, М.Х.Алланиязовалар Беруний  туманининг Найман махалласида жойлашган  №55-сонли умумий ўрта мактабида Биология фани бўйича мастер-класс ўтди.

Мактаб директори М.Рейимбаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини бажариш мақсадида Қорақалпоқ давлат  университети Биология факультети  «Умумий биология ва физиология» кафедрасига бириктирилганлигини  айтди.

Ҳозирги кунда умумий ўрта мактабларда кимё ва биология фанларини ўқитишнинг сифатини янада ошириш мақсадида биология фани бўйича мактаб дарсликлари ва ўқув методик қўлланмаларни биргаликда тайёрлаш; биология ўқитувчиларини илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш мақсадида мақола,  тезис ёзишга йўналтириш; биргаликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларга илмий раҳбарлар тайинлаш ҳақида айтиб ўтилди. 

 

 

 

 

Foydali havolalar