Ўзбек филологияси факультети профессор-ўқитувчисига «MЕЙIРIМ» кўкрак нишони топширилди

     Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига 22 февраль куни  Л.Н. Гумилёв номидаги Евросиё миллий университети филология фанлари доктори, профессор М.К.Ескеева ташриф буюрди. Ташрифи давомида «Халқаро туркологик лексикографияси» лойиҳаси асосида 15 тилли луғат ҳамда ўзбек-қозоқ тилларининг қиёсий грамматикаси номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам берганлиги учун Ўзбек филологияси факультети Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Назарбой Кличовга Қозоғистон Республикаси халқ Ассемблеясининг «MЕЙIРIМ» кўкрак нишонини  тантанали турда  профессор М.К.Ескеева томонидан топширилди. Шундан сўнг, профессор М.К.Ескеева факультет талабалари ва  магистрантларига  «Туркологиянинг долзарб масалалари»  мавзусида маъруза ўқиди.

 

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси

                                                                             ассистенти К.Байменова

Foydali havolalar