Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетига қарашли 6-талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талаба ёшлар билан педагог-тарбиячи К.Эрназарова, университет психологи Г.Реймбаева ва волонтёр психолог Г.Алиева томонидан «Ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш. Позитивликка йўналтириш» мавзусида семинар- тренинг ўтказилди. Бунда эътибор миллий қадриятлар руҳидаги ахлоқий тарбия ва аёл-қизларнинг жамиятдаги тутган ўрни, гендер тенглик масалаларига қаратилди.
Психолог Г. Реймбаеванинг «Юлий Сезар» номли тренинги диққатни тўғри тақсимлаш ва лидерлик сифатларини янада ривожлантиришга қаратилган бўлиб, машғулот жараёнлари қизиқарли тусда ўтди.Шунингдек, талаба-ёшлар бу борадаги ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳам атрофлича жавоб олишди.
Айтиш жоизки, бу каби назарий-амалий тадбирлар талаба-ёшларда лидерлик маҳоратини ривожлантириш, жамиятда эркин фикрлай олиш қобилиятини шакллантиришда, қолаверса, мустақил ҳаёт кўникмаларини янада оширишга бевосита хизмат қилади.
Дилафруз ОБЛОҚУЛОВА,
Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 2-босқич талабаси, 6-ТТЖ матбуот котиби.