«Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!» шиори остида фестивал 11-март куни бошланди. Шу куннинг ўзида фестивал жадвали бўйича «Энг яхши фотосуратлар» кўргазмаси танлови ва «Китобхон талаба» танлови бўйича тест ўтказилди. «Энг яхши фотосуратлар» кўргазмаси танлови бўйича жами 12та талаба ўз кўргазмаси билан иштирок этди. «Китобхон талаба» танлови бўйича тест савол-жавобларига жами 57та талаба иштирок этди. Икки номинация бўйича танлов натийжалари қўйидагича:
«Китобхон талаба» танлови бўйича:
1-ўрин Тарих факультети 2-босқич талабаси Сарсенбаев Таңбай 49 балл, 2-ўрин География ва табийий ресурслар факультети 3-босқич талабаси Орынбаев Айдос 48 балл, 3-ўрин Тарих факультети 1-босқич талабаси Улуғбек Бердимуратовлар 46 балл билан ғолиб деб топилди
«Энг яхши фотосуратлар» кўргазмаси танлови бўйича:
1-ўрин Қурилиш факультети Қыдырбаев Бердимурат ва Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 1-босқич талабаси, 2-ўрин Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 3-босқич талабаси Мамутова Мубарак ва Саноат технологияси факультети 1-босқич талабаси Утешбаева Жумабийке, 3-ўрин Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 3-босқич талабаси Сражатдинов Акмал, Саноат технологияси факультети 1-босқич талабаси Сапаров Азизбек, Иқтисодиёт факультетидан Даўран Қыдырбаевлар ғолиб деб топилди.
Танлов ғолиблари университет ректори томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Фестивал давом этмоқда, номинациялар бўйича ғолибларни эълон қилиб борамиз.