Офицер ва сержант ёшлар ўртасида  «Маънавий муҳитни яхшилаш,   жамоани жипслаштириш » мавзусида психологик семинар-тренинг ўтказилди

Университет Ёшлар билан ишлаш бўлимининг ҳамкор ташкилотлар билан тузган йиллик чора-тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йили 24-март куни университет психологи Г.Реймбаева томонидан 21131-Шимолий –ғарбий ҳарбий қисм шахсий таркиб офицер ва сержант ёшлари билан  «Маънавий муҳитни яхшилаш,   жамоани жипслаштириш » мавзусида психологик семинар-тренинг ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад : ҳарбий хизматчилар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш,  стресс ва депрессияга карши психологик иммунитетни ошириш бўлиб, офицер ва сержант ёшлар амалий машғулот иштирокчисига айланди.

  Семинар тренингда психология, иродани мустаҳкамлаш сирлари ва стресс, депрессиядан чиқиш йўллари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.  Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган психологик  саволларига атрофлича  жавоблар олишди.

21131-Шимолий –ғарбий ҳарбий қисм командири Н.Казаков томонидан  университет жамоасига ва психолог Г.Реймбаевага «Ташаккурнома» тақдим этилди.

 

Foydali havolalar