ТУРКМАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БОРАСИДАГИ ОНЛАЙН УЧРАШУВ

2021 йил 29 март куни ўтказилган онлайн учрашувда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Махтумқули номидаги Туркман давлат университети билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишга доир масалалар бўйича фикр олмашди.

    Онлайн учрашувда Қорақалпоқ давлат университети ректоры Ахмед Реймов ва Туркман давлат университети ректори Байрамгүл Ораздурдиевалар қатнашиб,  қуйидаги таклифларни билдирди: 

Махтумқули номидаги Туркман давлат университети билан ҳамкорликда симпозиум ва семинарлар ўтказиш, ҳимоя ишларини жадаллаштириш мақсадида икки томонлама Илмий кенгашлар ташкил қилиш, докторантурада ўқитишни ташкил этиш. Шунингдек, икки томонлома Илмий Кенгашларда диссертация ҳимояларини амалга ошириш, қўшма дастурларни  йўлга қўйиш.

 Махтумқули номидаги Туркман давлат университети билан филология ва тилларни ўқитиш: туркман тили таълим йўналиши ҳамда магистратура мутахассислиги бўйича 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб қўшма дастурлар очиш, профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, малака ошириш, докторантурада ўқитишни ташкил этиш, симпозиум ва семинарлар ўтказиш орқали узоқ йилларга мўлжалланган илмий, маърифий алоқаларни йўлга қўйиш.

Университетимизда туркий халқлар тили ва адабиёти бўйича таянч кафедраларнинг, шу жумладан, «Туркман тили ва адабиёти» кафедраси мавжудлигини инобатга олиб, бакалавр ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларни намунавий ўқув дастурдаги асосий ва қўшимча адабиётлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида Туркманистонда нашр қилинган китоблардан фойдаланиш имконини яратиш;

Қорақалпоқ давлат университети туркий халқлар ўртасида ўзбек, қорақалпоқ, туркман, қозоқ тили ва адабиёти махсус ўрганиладиган таянч кафедраларга эга ягона университет саналади. Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, Махтумқули номидаги Туркман давлат университети  билан ҳамкорликда университетимизда «Туркология илмий маркази»ни ташкил этиш ва шу орқали ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга эришиш.

       Махтумқули номидаги Туркман давлат университети профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда  амалий ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ўқув дарсликларини, ўқув, ўқув-услубий қўлланмаларни ҳам муаллифликда нашр қилиш ишларини йўлга қўйиш.   

 Икки томонлама ҳамкорликда Фоундейшн – тайёргарлик курсларини  ташкил қилиш.

 

        Икки томонлама ҳамкорликда сиртқи бўлим бўйича онлайн бакалавр таълим йўналишларини ташкил қилиш масалалари бўйича икки олий таълим муассасаси ўзаро ҳамкорлик бўйича фикр ва таклифлари қўллаб-қувватланди.

 

                                                                                                                                             ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar