Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг 2021 йил 3 мартдаги 164-сонли хатига мувофиқ, «Тошкент тарихи. Хрестоматия» яратиш лойиҳасида соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Музей Тошкент шаҳрининг тарихига доир манбалар (ёзма, архив, даврий матбуот, статистик), шунингдек, илмий-академик адабиётлар асосида «Тошкент тарихи. Хрестоматия» яратишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан университетимизнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, докторантлар, мустақил тадқиқотчилари шаҳарнинг бой тарихи акс этган манбалар асосидаги материаллари асосида ушбу лойиҳада иштирок этишлари мумкин.
Матнда дастлаб манба ва адабиёт, унинг муаллифи ҳақида маълумот, сўнгра унда Тошкент ҳақида келтирилган маълумотлар хрестоматик шаклда берилган бўлиши, материаллар Тошкент сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, илм-фан, диний уламолари ва машҳур шахслари ҳаётини қамраб олиши талаб қилинади.
Материаллар матни ўзбек тилида ёзилган бўлиб, ҳажми чегараланмаган. Матн “Microsoft Word” дастурида (Times New Roman) 14 кегль катталигида терилиб, босма нусхаси ва электрон варианти билан бирга ташкилий кўмитага юборилади. Матн 1,5 интервалда ёзилиши, саҳифаларнинг юқори ва пастки қисмларидан 2 см, чап томонидан 3 см, ўнг томонидан 1,5 см ҳошия қолдирилади. Адабиёт ва манбаларга ҳаволалар мақола сўнгида берилиши керак.
“Тошкент тарихи. Хрестоматия” учун материалларни юқоридаги талабларга мувофиқ тайёрлаб, қуйдаги электрон почта манзилига 2021 йилнинг 15 апрелигача юборишингиз сўралади:
E-mail: toshkent2021@bk.ru
Боғланиш учун телефон: Б.Ходжаев +99890 178 10 08
А.Темиров +99871 239 10 83