Қорақалпоқ давлат университетининг Биология факультетида “1-апрель Халқаро қушлар куни”га бағишланган “Қушлар – гўзаллик тимсоли” атамасидаги илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирни Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамиятининг Қорақалпоғистон филиали, Otus-талабалар орнитологик клуби ва Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти тарафидан ташкил қилинди.
Илмий семинарда Қорақалпоқ давлат университетининг Биология факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари, факультет қошидаги “OTUS” – талабалар орнитологик клуби аъзолари, Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамиятининг Қорақалпоғистон филиали, Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими аъзолари ва оммовий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тадбирни Биология факультети декани Я.И.Аметов очди ва қатнашувчиларни байрам билан табриклаб, қушлар байрамининг аҳамиятини айтиб ўтди ва табриклаш учун сўзни меҳмонларга берди. Кейин Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши рахбари Айсанем Бегимова сўзга чиқди.

Қорақалпоқ давлат университети Биология факультети декани, Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамиятининг Қорақалпоғистон филиали рахбари, биология фанлари доктори Якуб Аметов “Қушлар – гўзаллик тимсоли” атамасидаги баёнотни билан қатнашиб, ўз маърузасида бу байрамнинг аҳамияти ва келиб чиқиш тарихи, кейинги йиллари Қорақалпоғистонда олиб борилаётган орнитологик тадқиқотлар, шунингдек, “Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамиятининг Қорақалпоғистон филиалининг фаолияти, унинг табиатни муҳофаза қилишдаги роли» ҳақида айтиб ўтди.
Бундан сўнг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Умумий биология ва физиология кафедраси доценти, Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамиятининг Қорақалпоғистон филиали аъзоси, PhD Исламбек Арепбаев “Қорақалпоғистоннинг овланадиган қушлари” атамасида баёнот қилди.
Кейинчалик Қорақалпоқ давлат университети, Биология таълим йўналиши 4-курс талабаси, “Otus-талабалар орнитологик клуби» аъзоси Элеонора Жангабаева – “Сиз биласизми?…” атамасидаги баёноти билан қатнашди. Маърузалар ўқиб бўлинганидан сўнг қатнашувчилар баёнотчиларга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, тегишли жавоблар олди.

Тадбирнинг кейинги босқичида «Otus-талабалар орнитологик клуби» аъзолари ҳисобланган Биология факультети талаба ёшлари факультет учун тайёрлаб келган дастурларини ўтказди. Жумладан, қушларнинг расмини чизган “Енг яхши рассом” номли танлов ўтказилди. Ғолиблар Қорақалпоқ давлат университетининг Биология факультети қошидаги “Otus-талабалар орнитологик клуби” томонидан тайёрланган фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Ўтказилган бу тадбир катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосий мақсади – халқнинг табиат ва қушлар ҳақида билимини ошириш, қушларнинг яшаш жойларини муҳофаза қилиш, бутун дунёда ёввойи табиатни сақлаб қолиш муаммоларига одамларнинг диққатини қаратиш ҳамда қушлар мисолида табиатнинг бутун биологик хилмахиллигини авлодларимизга ёввойи ҳолатида етказиб бериш бўлиб топилади.
Қорақалпоқ давлат университети,
Умумий биология ва физиология
кафедраси доценти, Otus-талабалар
орнитологик клуби рахбари, PhD Исламбек Арепбаев