Жорий йилнинг 19-апрел кунига қадар университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида «Уруш хотираларида» мавзусида ижодий ишлар кўрик-танлови ўтказилади.
Танлов қўйидаги йўналишларда ўтказилади:
– рангтасвир
– рассомчилик
– амалий санъат
– графика
– ҳайкалтарошлик
– халқ амалий санъати
– баён
– иншо
– эссе
– ҳикоялар
Танлов шартлари:
Танловга тақдим этиладиган ижодий асарларда Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонатларини, ғалабага қўшган ҳиссасини, юртимизга эвакуация ва депортация қилинган турли миллат вакиллари, хусусан, болаларни бағрикенглик билан кутиб олиш ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш сингари тарихий воқеалар, жамоатчилик вакиллари, уруш ва фронт орти мехнати иштирокчилари ҳамда уларнинг авлодлари хотираларини ёритиш лозим.
Танловда иштирок этишни истаганлар жорий йил 18-апрел кунига қадар қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
– танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
– паспорт (ID-карта) нусхаси;
– маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд булса);
– ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
– 3х4см ўлчамдаги 1та ва 9х12см ўлчамдаги 1та рангли фотосурат;
Танлов бўйича тақдим этиладиган асарнинг орқа тарафига муаллифнинг исми ва шарифи, манзили, асарнинг номи ёзилиб, ёзма ижодий ишлар конвертда исми-шарифи, манзили ёзилиб ўзлари мустақил равишда «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига, 100069, Тошкент шахри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382-уй манзилига «Уруш хотираларида» мавзусида ижодий ишлар кўрик-танловига деб жўнатишлари шарт.
Танловда иштирок этишни ҳохлаганлар жорий йил 18-апрел кунига қадар ўз ижодий ишларини ўзлари таълим олаётган ёки фаолият ёритаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт!
Маълумот учун: 93 920-10-09, 93 367-49-41.