ВАҚТ!  ЁХУД БУГУННИНГ МУХИМ  ВАЗИФАСИ

           Вақт-бу мисли оқар дарёдур, ортга қайтмас. Вақт-инсоннинг ўз умри давомида қанча вақти бўлиши мумкин?  Ҳечким билмас. Бу дунёда бугун борсан, эртага эса йўқ. Вақт шунчалик ғаниматдур, уни пулга ҳам сотиб ола олмайсан. Вақт баъзида шундайки, кутсанг жуда олис, баъзида эса уни қувиб ета олмайсан. Биз ўтиб кетган вақтимизни ҳеч качон орқага қайтара олмаймиз. Шундай экан бу қисқа хаётда вақтимизни унумли ўтказайлик. Айниқса шундай оғир мусибатли дамларда давлатимизда, бутун дунёда  пандемия шароитида буни яққол кўра олдик. Биз албатта бу кунларни ҳам енгиб ўтамиз, енгиб ўтмоқдамиз!  Ҳаммамиз бир бўлиб биргаликда, хамжиҳатликда енгамиз. Шундай экан карантин қойдаларига қатъий роия этайлик.                 Шундай оғир шароитда ҳам, айниқса биз ёшларга жуда катта ишонч берилмоқда. Биз бу ишончни оқлашимиз, вақтимизни бекор ўтқазмаслигимиз, турли ҳил безориликларга берилмай, ўз устимизда тинмай ишлашимиз, билим олишимиз шарт ва булар биз учун шунчаки гап эмас, олий бурчимиз бўлмоғи лозим, факультетимиз декани ва декан ўринбосарлари ёшларни  огохлик ва  хушёрликка чиқирар экан,Университетимизнинг ўқув биноларида, аудиторияларда, лабораторияларда, тозаликга  ва карантин қойдаларига қатъий амал қилиш бугуннинг мухим  вазифаси эканлигини тушунтирди.

Шундай экан дўстлар, вақтимизнинг қадрига етайлик, бир-биримизнинг қадримизга етайлик.

 

Кимё-технология факультети

1б  гуруҳ талабаси

Бозорбоева Жадыра.

 

 

Foydali havolalar