Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар билан ишлашда янгича тизимни жорий этиш борасида илгари сурилган ташаббуснинг ижросини таъминлаш, шунингдек талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҚДУ Сиртқи бўлими маъмурияти ва 3-курс талабаларининг ташаббуслари билан дам олиш кунларини Хоразм вилояти Хива шаҳридаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга саёхат қилиш ташкил этилди.
Талабалар Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротга эга бўлдилар.
Жумладан, Жума масжид, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлар катта қизиқиш ва хайрат ўйғотди. Айниқса, Ишан қалъа – Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик – Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми бўлиб, Ишан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд қўрғонтепага ўхшаб кўринади.
– Бундай тадбирлар талаба-ёшларни кайфиятини кўтаради, – дейди Сиртқи бўлими бош мутахассиси Ф.Бердибаев. – Шунингдек, бўлим томонидан талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мароқли ўтказиш борасида янгича тизим ишлаб чиқилган. Келажакда талабаларнинг маънавий руҳиятини кўтариш борасида яна бир қатор ишларни амалга оширамиз дейди.
Сиртқи бўлими бош мутахассиси Ф.Бердибаев.



