Битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Олдинги йил битирувчилари кириш тест имтиҳонларини топширади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.
Маълум қилинишича, кейинги йилларда битирувчиларга яратилаётгн имкониятлардан бири сифатида битирувчиларнинг ортиқча овора бўлмасликлари, фақат бир марта имтиҳон топшириш билан ОТМга кириш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда.
Мактаб, академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини кириш тест синовларига тенглаштириш, яъни унификация қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига тақдим этилган.
Амма олдинги йилларда битирган абитуриентлар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади.
Эслатиш лозимки, битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари қандай тартибда бўлса, якуний давлат имтиҳонлари ҳам шу тартибда ташкил этилади (мактабларда эмас).
Манба: EFFECT.UZ | Расмий канал