Фуқаролиги бўлмаган шахслар ОТМлардаги қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилади

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёнига кўра, фуқаролиги бўлмаган шахсларга истисно тариқасида, исталган олий таълим муасссаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатдан ўтишга рухсат берилди.

❗️Бунда, бошқа тоифадаги абитуриентлар (масалан, Ўзбекистон фуқаролари) ОТМларнинг қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилмаслиги қатъий белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтмоқда. 9 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, 171 минг 748 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Рўйхатга олиш 22 июль кунига қадар (ўша куни ҳам) давом этади.

Foydali havolalar