Универистет журнали рақамлаштирилмоқда

 

Қорақалпоқ давлат университети Ахборотномаси илмий журнали Ўзбекистонда биринчи бор яратилаётган илмий-техник база платформасига жойлаштирилди.

 www.slib.uz Scientific Library of Uzbekistan деб номланган  мазкур платформа орқали 117 илмий журналлар ҳақидаги маълумотлар ва 14 минга яқин илмий мақолалар билан танишиш, ҳамда ушбу мақолалар муаллифлари ва ташкилотлари ҳақидаги маълумотлари билан танишиш имкониятига эга бўласиз.

Платформага жойлаштирилган Қорақалпоқ давлат университети Ахборотномаси илмий журнали ҳам чет эл журналлари каби электрон форматга ўтказилмоқда. Журналимизнинг 2010-2020 йиллардаги сонларининг электрон форматлари жойлаштирилганлиги билан аҳамиятли. (https://slib.uz/ru/journal/view?id=126). Мақолаларга ҳаволалар бериш, олимларимизнинг хирш индексини юқорилатиш, университетимизнинг рейтингини ошириш юзасидан бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда.

 Мазкур платформанинг яқин кунларда халқаро базаларда индексланиши олимларимизнинг халқаро нуфузини оширишда сўзсиз катта аҳамиятга эга. Журналдаги мақолаларни кўриш учун мазкур ҳаволага кириш кифоя қилади. https://slib.uz/uz/edition/view?id=1054

 

А.Абдимуратова

ҚҚДУ.

Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассиси.

 

 

Foydali havolalar