«Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 триллион сўм йўналтирилади» – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти, ЎзЛиДеПдан президентликка номзоди тасдиқланган Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашди ва келгуси беш йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 триллион сўм йўналтирилишини маълум қилди.

Бюджетдан – 10 триллион сўм, халқаро молия ташкилотларидан – 19 триллион сўм, банк кредитлари – 14 триллион сўм.

Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш, иқтисодиёт ва инвестиция соҳасида олинган марраларга эришиш учун Ҳукумат, марказий иқтисодий идоралар ва Вазирлар Кенгашининг иш услуби тўлиқ ўзгаради.

Бунда Тошкентдаги вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари Вазирлар Кенгаши билан бирга иш натижалари бўйича ҳар чоракда Жўқорғи Кенгесда ҳисобот беришади.

Бу масала Сенатнинг алоҳида назоратида бўлади ва мунтазам равишда жойига чиққан ҳолда муҳокама қилиб борилади”, – дейди Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев сув масаласи бўйича тўхтади.

“Туркманистонлик дўстларимиз билан бирга “Туямўйин” гидроузелининг “Султон Санжар” дамбасини мустаҳкамлаш ҳисобига 1 миллиард куб метр қўшимча сув захираси яратилади.

Бу 50 йиллик масала.  Биз трансчегаравий сув ҳавзаларида ҳамкорлик қилиб ишлаймиз. Яқинда  Туркманистон Президенти ташриф билан юртимизга келади.

Бу ҳеч қайси статистикада йўқ эди. Мен виждоним олдида Қорақалпоқ элининг тиббий ҳолати бўйича рақамларни аниқлаштирдим”, – Шавкат Мирзиёев.

 

 

Foydali havolalar