ДОКТОР ПИТЕР ЛИБЕЛЬТ БИЛАН УЧРАШУВ

2021-йил   22-сентябрда   Биология факультетида «Барқарор ривожланиш бўйича Марказий Осиё инновацион бюроси» раҳбари доктор Питер Либельт билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқаро Оролбуйи инновация маркази ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ходимлари, Биология факультети профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар иштирок этди.

 Либельт ўз маърузасида бюронинг олиб борган ишлари, лоийхалари ва Германиядаги олий таълим тизими ҳақида тушинча берди.

Учрашув давомида П. Либельт Биология факультетида ташкил этилган «Биоэкология» илмий тадқиқот лабораторияси билан яқиндан танишганлигини  ва келажакда илмий  лойихалар  орқали биргаликда ишлаш ниятининг бор  эканлигин билдирди.

 Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Foydali havolalar